• question_answerinfo@poytaxtbank.uz
  • perm_phone_msg+998(71)245 33 44
  • Toshkent sh. Chilonzor t. Islom Karimov k. 55 Indeks 100063

Omonatlar

Миллий валютадаги "POYTAXT" муддатли омонатининг шартлари

"POYTAXT" 13 ой ва 25 ой Омонатга маблағлар нақд пулда ҳамда банк карталаридаги маблағлардан нақдсиз шаклда қабул қилинади. Бошқа ҳисобварақлардан қонунчиликда кўзда тутилган тартибда пул ўтказиш йўли билан ҳам қабул қилинади. 
Омонатдан қисман пул бериш амалга оширилмайди.
Омонатга қўшимча пул маблағларини киритиш мумкин эмас
13 ой муддатга қўйилган омонатларга йиллик 20 фоиз тўланади.
25 ой муддатга қўйилган омонатларга йиллик 21 фоиз тўланади.
Фоизлар ҳай ойда тўланади.
Фоизлар капитализация қилинмайди.       
Фоизлар ва омонат омонат қўйилган усулда, яъни нақд пулда киритилган бўлса – нақд пулда, банк картасидан киритилган бўлса - банк картасига ўтказиш, бошқа ҳисобварақлардан нақд пулсиз ўтказилган бўлса, ўша ҳисобварақларга нақд пулсиз  ўтказиш йўли билан омонатчига қайтарилади.
Омонатнинг  энг кам сақлаш муддати 13 ой муддатга қўйилган омонатлар учун 6 ой, 25 ой муддатга қўйилган  омонатлар учун 12 ой. Омонат ушбу муддатдан олдин олинса, омонатга фоиз тўланмайди. 

Хорижий валютадаги "POYTAXT INVEST" муддатли омонатининг шартлари

"POYTAXT INVEST" 13 ой 3% Омонатга маблағлар нақд хорижий валюта - АҚШ долларида киритилади. 
Омонатдан қисман пул бериш амалга оширилмайди.
Фоизлар ҳар ойда тўланади.
Ишлатилмаган фоизлар капитализация қилинмайди.       
Фоизлар ва омонат нақд хорижий валютада қайтарилади.
Омонатнинг энг кам сақлаш муддати 6 ой. Омонат ушбу муддатдан олдин олинса, омонатга фоиз тўланмайди, аввал тўланган фоизлар эса қайта ҳисоб-китоб қилиниб, омонат суммасидан ушлаб қолинади.
 6 ойдан кейин омонатчи ўз омонатини муддатидан олдин олса, унга ҳақиқатда банкда сақланган кунлари учун йиллик 3 фоиз ҳисобидан фоиз тўланади.

Хорижий валютадаги "POYTAXT FINANS" муддатли омонатининг шартлари

"POYTAXT FINANS" 25 ой 4% Омонатга маблағлар нақд хорижий валюта - АҚШ долларида киритилади. 
Омонатдан қисман пул бериш амалга оширилмайди.
Фоизлар ҳар ойда тўланади.
Ишлатилмаган фоизлар капитализация қилинмайди.       
Фоизлар ва омонат нақд хорижий валютада қайтарилади.
Омонатнинг энг кам сақлаш муддати 12 ой. Омонат ушбу муддатдан олдин олинса у ҳолда омонатга фоиз тўланмайди, аввал тўланган фоизлар эса қайта ҳисоб-китоб қилиниб, омонат суммасидан ушлаб қолинади.
 12 ойдан кейин омонатчи ўз омонатини муддатидан олдин олса, унга ҳақиқатда банкда сақланган кунлари учун йиллик 4 фоиз ҳисобидан фоиз тўланади.

Наш сайт работает в тестовом режиме