• question_answerinfo@poytaxtbank.uz
  • perm_phone_msg+998(71)214 20 00
  • 100063, Toshkent sh. Chilonzor t. Islom Karimov k. 55 uy

ташқи аудит текширувидан ўтказиш бўйича танлов эълон қилади

28.11.2019

“Пойтахт банк”АЖнинг 2019 йил учун молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлар асосида ташқи аудит текширувидан ўтказиш бўйича танлов эълон қилади.

  • Аудит хизматининг нархи ҚҚС ва бошқа харажатлар билан биргаликда 180 000 000,00 (бир юз саксон миллион) сўмдан ошмайди.
  • Тўлов воситаси – сўмда.
  • Шартномага асосан белгиланади.

Танловда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ҳамда Марказий банкнинг банкларни аудиторлик текширувларидан ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари қатнашади. Шунингдек, охирги икки йилда тижорат банклари аудити бўйича тажрибага эга бўлиши лозим.

Иштирокчилар билан боғланиш учун масъул шахс исми ва манзили:

Сардор Ғаниев – Бош бухгалтер ўринбосари.

Тел: (+99871) 214 20 21.

Танлов хужжатларининг тартиблари тўғрисидаги маълумотлари ва шакллари: Танлов хужжатларида кўрсатилган ва махсус ахборот парталига жойлаштирилган (https://exarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/9058224)

100063, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55- уй. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси.

Танлов ҳужжатларининг қоидаларини аниқлаштириш бўйича сўровлар ёзма равишда 100063, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55- уй манзилига ёки электрон почта орқали info@poytaxtbank.uz манзилига юборилади.

Аризаларни топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 10 декабрь, 16:00гача

Иштирок этиш ва хужжатларни расмийлаштириш учун ариза рус ёки ўзбек тилларида тўлдирилиши лозим.

Танловда қатнашиш бўйича техник топшириқлар (Тexnik topshiriqlar.pdf) файлида келтирилган.

Танлов иштирокчиларининг таклифлари ёпиқ конвертда Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй манзилида жойлашган банк офисига тақдим этилади.

Аризаларни топширишнинг бошланиш санаси: 27.11.2019 йил.

Аризаларни топширишнинг охирги муддати: 10.12.2019 йил, соат 16.00гача

Кўрсатилган санадан сўнг тақдим этилган аризалар қабул қилинмайди.

Аризаларни кўриб чиқиш жойи: Тошкент ш. Ислом Каримов кўчаси, 55-уй.

Аризаларни кўриб чиқиш санаси ва вақти: 11.12.2019 йил, соат 11.00да

Таклифларни баҳолаш мезонлари. Аризалар техник тошириқлардан келиб чиққан ҳолда ва қўйилган шартлар асосида баҳоланади.

Иштирокчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳаридлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.

Танлов натижалари бўйича ғолиб эълон қилинади ёки танлов ўтказилмаган деб топилади.

Барча савол ва тушунтиришлар учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй.

“Пойтахт банк” АЖ, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

Телефон: (+998 71 214 20 21).

электрон почта орқали info@poytaxtbank.uz

← Orqaga

Наш сайт работает в тестовом режиме