• question_answerinfo@poytaxtbank.uz
  • perm_phone_msg+998(71)214 20 00
  • 100063, Toshkent sh. Chilonzor t. Islom Karimov k. 55 uy

Tanlov e'lon qiladi

28.11.2019

Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида молиявий инструментлар (ҳисоботлар) бўйича модуль ишлаб чиқиш ва жорий қилиш юзасидан маслаҳат хизматига танлов эълон қилади.

  • Хизматнинг нархи ҚҚС ва бошқа харажатлар билан биргаликда 150 000 000,00 (бир юз эллик миллион) сўмдан ошмайди.
  • Тўлов воситаси – сўмда.
  • Шартномага асосан белгиланади.

Танловда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда Марказий банкнинг банкларни аудиторлик текширувларидан ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга, халқаро тажрибага, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МСФО) 9 асосида банкларда молиявий инструментлар бўйича моделларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш лойиҳаларида тажриба ва малакага эга бўлган аудиторлик ташкилотлари қатнашади.

Иштирокчилар билан боғланиш учун масъул шахс исми ва манзили:

Сардор Ғаниев – Бош бухгалтер ўринбосари.

Тел: (+99871) 214 20 21.

Танлов хужжатларининг тартиблари тўғрисидаги маълумотлари ва шакллари: Танлов хужжатларида кўрсатилган ва махсус ахборот парталига жойлаштирилган (https://exarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/9058221)

100063, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55- уй. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси.

Танлов ҳужжатларининг қоидаларини аниқлаштириш бўйича сўровлар ёзма равишда 100063, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55- уй манзилига ёки электрон почта орқали info@poytaxtbank.uz манзилига юборилади.

Аризаларни топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 10 декабрь, 16:00гача

Иштирок этиш ва хужжатларни расмийлаштириш учун ариза рус ёки ўзбек тилларида тўлдирилиши лозим.

Танловда қатнашиш бўйича техник топшириқлар (Тexnik topshiriqlar modul.pdf) файлида келтирилган.

Танлов иштирокчиларининг таклифлари ёпиқ конвертда Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй манзилида жойлашган банк офисига тақдим этилади.

Аризаларни топширишнинг бошланиш санаси: 28.11.2019 йил.

Аризаларни топширишнинг охирги муддати: 10.12.2019 йил, соат 16.00гача

Кўрсатилган санадан сўнг тақдим этилган аризалар қабул қилинмайди.

Аризаларни кўриб чиқиш жойи: Тошкент ш. Ислом Каримов кўчаси, 55-уй.

Аризаларни кўриб чиқиш санаси ва вақти: 11.12.2019 йил, соат 12.00да

Таклифларни баҳолаш мезонлари. Аризалар техник топшириқ ва қўйилган шартлар асосида баҳоланади.

Иштирокчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳаридлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.

Танлов натижалари бўйича ғолиб эълон қилинади ёки танлов ўтказилмаган деб топилади.

Барча савол ва тушунтиришлар учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй.

“Пойтахт банк” АЖ, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

Телефон: (+998 71 214 20 21).

электрон почта орқали info@poytaxtbank.uz

← Orqaga

Наш сайт работает в тестовом режиме