ОФЕРТА ШАРТНОМАСИ

    “Пойтахт банк” (қуйида матнда “Банк”) акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахс, жойлашган манзили Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй, почта индекси 100063, солиқ тўловчининг шахсий рақами 207290120,

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 29.12.2018 йилда берилган 84-сонли лицензияга эга бўлган, домен манзили www.poytaxtbank.uz,

    ЭРИ сертификати, 18.01.2019 йилда берилган ва 17.01.2021 йилгача амалда бўлган, Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олувчи технологиялар илмий ахборот марказида сақланувчи электрон рақамли имзо(ЭРИ)га эга,

    Ушбу электрон рақамли имзонинг очиқ калити улар билан ишлатиладиган ЭРИ воситаларининг номи DS2072901200001,

    ЭРИ сертификатини берган ЭРИни рўйхатга олиш марказининг номи ва манзили: Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг янги технологиялар, илмий-информацион маркази,

    Қуйида кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишни таклиф қилади ва ушбу оферта шартларининг бажарилиши ушбу шартноманинг тузилганлигини ва юридик аҳамиятга эга ҳисобланади:

  1. ОФЕРТАНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ Ушбу офертани акцептловчи барча акцептловчилар шахслар (қуйида матнда «Фойдаланувчи» деб юритилади):
    1. “POYTAXT ONLINE” омонатни очишдан манфаатдор ва омонатни очиш ниятида;
    2. Омонатнинг барча шартлари ва маълумотлари билан биз томонимиздан тақдим этилган “Омонат қоидалари”да танишиб чиққан;
    3. Ўз ҳақидаги маълумотни очмаган ҳолда омонатни олиш мумкин эмаслигини тушунади ва Банкка зарур маълумотни тақдим этишни истайди;
    4. Томонларнинг омонат билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари интернет орқали амалга оширилишини тушунади, интернет орқали мобил иловада ҳаракат қилишга имкониятига эга ва ўзи учун интернетга доимий кириш имкони бор деб ҳисоблайди;
    5. Банкдан ёзма ҳужжатлар Фойдаланувчига электрон шаклда Шахсий кабинетда тақдим этилиши мумкинлигини тушунади ва ҳужжатларни олишнинг бундай шаклини ўзи учун мумкин деб ҳисоблайди;
    6. Оферта билан танишиб, офертада таклиф этилган барча шартларни тушунганлигини билдиради.
    7. Ушбу оферта билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан (71)214-20-00 телефони орқали, info@poytaxtbank.uz электрон почта манзили орқали боғланиш мумкин.
  2. ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ (АКЦЕПТНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ)
    1. Ушбу шартнома бўйича акцепт электрон хабар шаклида яъни, унинг матни электрон тижорат иштирокчисини розилигини ёки фойдаланувчига тегишли пластик карта ҳисобидан хизматлар кўрастганлик учун комиссион ҳақ тўлаш орқали амалга оширилади.
    2. Акцепт, агар шартномада бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, ахборот тизими томонидан автоматик аниқланадиган Банк томонидан уни олинганлиги ҳақида хабар юборилган пайтдан бошлаб олинган деб ҳисобланади.
  3. АКЦЕПТНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
    1. Акцепт олинганидан кейин Банк Фойдаланувчига акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни юборади.
    2. Акцепт Фойдаланувчининг Акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни олганлигидан кейин бекор қилиниши (чақириб олиниш) мумкин эмас.
    3. Фойдаланувчига юборилган «Акцепт олинди» деган матнли хабар акцепт олинганлиги ҳақидаги хабар ҳисобланади.
  4. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ
    1. Банк томонидан ушбу шартномада кўрсатилган шартлар асосида, Банк томонидан чиқарилган Фойдаланувчининг пластик карта ҳисобварағидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан, омонат очиш.
  5. ОМОНАТНИНГ ШАРТЛАРИ
    1. Омонат мобил илова орқали Банкда очилган кобейджинг пластик карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз кўчириш йўли билан миллий валютада очилади.
    2. Омонат 36 ой муддатга очилади.
    3. Омонатга қўйилмаларнинг энг кам миқдори 5 000 000 (беш миллион) сўм ва юқори чегараси белгиланмаган.
    4. Омонат учун йиллик 17 миқдорида фоиз тўланади.
    5. Омонатга қўшимча маблағлар киритиш мумкин.
    6. Омонатдан қисман чиқим амалиётини бажаришга рухсат берилади. Ушбу омонат операцияси амалга оширилганда, мобил муддатли омонат маблағининг энг кам миқдори 5 000 000 (беш миллион) сўмдан кам бўлмаслиги керак.
  6. ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
    1. Омонат пластик карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз кўчириш йўли билан бир банк иш куни давомида очилади.
    2. Омонатга фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, омонат муддати тугаган кундан олдинги кунгача ҳисобланиб, ҳар ойда мижознинг талаб қилиб олингунча ҳисобрақамига ўтказиб борилади. Фойдаланилмаган фоиз капиталлаштирилмайди.
    3. Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинганда, фоизлар ҳисоблаш учун операция амалга оширилган кундан кейинги кундан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади.
    4. Омонатчи ўз омонатини муддатидан олдин тўлиқ талаб қилиб олганда омонатга фоизлар ҳисобланмайди. Олдинги ойлар учун тўланган фоизлар омонат маблағидан чегириб қолиниб омонатнинг қолган суммаси нақдсиз мижознинг “Пойтахт банк” АЖ кобейджинг пластик картасига қайтарилади. Илгари тўланган фоизларни чегириб қолишда омонатда маблағ етарли бўлмаса, мижоз томонидан етарли қўшимча маблағ тўланганда омонат тўлиқ қайтариб берилади.
    5. Омонат муддати тугагандан кейин “Фойдаланувчи”га омонатга қўйган маблағи фойдаланилмаган фоизлари билан бирга қайтарилади.
    6. Муддати тугаган омонат мижознинг талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда кейинги талаб қилиб олингунча ҳисобварағида турган давр учун омонатга фоиз ҳисобланмайди.
    7. Омонат ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида “Банк” ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.
    8. Шартнома муддати тугаган вақтда мазкур омонатга банк Бошқаруви қарори билан маблағлар қабул қилиш тўхтатилган бўлмаса, омонатчи ўз омонати муддатини “Пойтахт банк” АЖ мобил иловаси орқали мазкур қоидалар асосида узайтириш ҳуқуқига эга.
    9. Омонат ваколатли органларнинг актига асосан чиқим қилинганда омонат муддати тугамаган бўлса, унда шу вақтга қадар тўланган фоизлар омонат суммасидан ушлаб қолинади.
    10. Фойдаланувчи банкнинг барча хизмат ҳақини банк тарифи бўйича тўлашга розилик беради(http://poytaxtbank.uz/uz/page/interactive/tariffs)
  7. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
    1. Ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаганлиги учун, Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
    2. Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилганидан сўнг тўхтатиш мумкин бўлмаган ва олдиндан тахмин қилиш имконсиз бўлган ҳодиса (Форс-мажор) натижасида юзага келган тақдирда, томонлар мажбуриятларидан тўлиқ ёки қисман озод этилиши мумкин.
    3. Бундай фавқулодда воқеаларга қуйидагилар киради: сув тошқини, ёнғинлар, зилзила, портлаш, тўфонлар, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар, ҳамда бошқа табиий офатлар, давлат органларининг қарорлари, шунингдек урушлар ёки уруш ҳаракатлари.
  8. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ КИРИТИШ ИМКОНИЯТИ ВА ТАРТИБИ
    1. Банк, фойдаланувчини бу ҳақда хабардор қилиб, шартноманинг шартларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
    2. Банк фойдаланувчига хабар юбориш орқали шартномага ўзгартириш киритилиши ҳақида хабардор этади.
    3. Фойдаланувчи шартномага ўзгартириш киритишга рози бўлмаган ҳолда, Фойдаланувчи ўзининг рози бўлмаслиги ҳақида хабарни юбориши лозим.
    4. Шартномага ўзгартириш киритишга рози эмаслиги ҳақидаги хабарни юборишдан кейин, Тарафлар қисқа муддатда ўзаро ҳисоб-китоб қилиши шарт.
  9. ШАРТНОМА ТУЗИЛГАН ТИЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
    1. Шартнома икки тилда, давлат ва рус тилларида тузилган.
    2. Шартномадаги матнларида ўзаро зиддияти бўлганда, давлат тили устувор деб ҳисобланади.
  10. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ШАРТЛАРИ
    1. Шартнома, ушбу шартномада кўзда тутилган ҳолатдан ташқари, Томонлар шартнома шартларини тўлиқ бажарганидан кейин тугатилади.
    2. Шартнома муддатнинг тугаши Фойдаланувчини ўз мажбуриятларини бажаришдан ва шартнома шартларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этмайди.
  11. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
    1. Ушбу Шартнома билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ва келишмовчиликлар, имкони борича, томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал этилади.
    2. Агар томонлар келиша олмаса, низо Тошкент шаҳар судида ҳал этилади.
  12. ShARTNOMANING BOShQA ShARTLARI.
    1. Hujjatning elektron versiyasi bank bazasida saqlanadi.
    2. Ushbu oferta doirasida Taraflarga barcha xabarnomalar, taraflar xabar berish yoki xabar yuborish uchun manzil yoki telefon raqami, deb ko‘rsatgan manzilga yoki telefon raqamiga (quyida matnda «Xabar berish uchun manzil») yuboriladi.
    3. Taraflar Xabar berish uchun manzilni xabarlar borligi yuzasidan muntazam tekshirish majburiyatini o‘z zimmasiga oladi.
    4. Tekshirmasligi holatida, ular, ushbu xabar ularga ma'lum bo‘lmagani haqida bildirish huquqidan mahrum etishini tasdiqlaydi.
    5. Shartnoma shartlarini bajarishda iste'molchilar huquqlari kafolatlanadi.
    6. Iste'molchilarga xizmat ko‘rsatishda bank iste'molchilarning minimal talablariga rioya etadi.
    7. O‘zining Xabar berish uchun manzilini (telefon raqamini) uchinchi shaxslarga bergan holda, Foydalanuvchi o‘zining yangi Xabar berish uchun manzilini bildirishi shart. Lekin bunda eski Xabar berish uchun manziliga xabarlar yuboriladi.
  13. «Poytaxt Bank» Aksiyadorlik Jamiyati
  14. Adres: 100063,Tashkent sh, I.Karimov ko‘cha, 55-uy

    MFO: 01172, OKED: 96120

    INN: 207 290 120

    Telefon: + ( 998 71) 214 20 00

    Sayt: https://poytaxtbank.uz

    El. pochtasi: info@poytaxtbank.uz

Murojaatlar statistikasi

Bank mahsulotlari va xizmatlarini takomillashtirish yo‘lida,
Sizning murojaatlaringizni bevosita «Poytaxt Bank» AJ Boshqaruvi raisi nomiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri elektron shaklda qabul qilishdan xursand bo‘lamiz.

Sizning har bir murojaatingiz biz uchun juda muhim!

Virtual qabulxona

Mobil Ilova

Mobil Ilova

Siz uchun yaratilgan qulay va ko‘p funksiyali mobil ilova.

Maxsus ilovamizda siz oʼz hisobingizni boshqarishingiz, depozit ochishingiz, xizmatlar uchun toʼlovlarni amalga oshirishingiz, onlayn kredit olishingiz hamda kred uchun toʼlovlarni amalga oshirishingiz mumkin.

Biz bilan bog‘lanish oson!

Yuklab olish