
"Пойтахт Банк" Акциядорлик Жамияти
Умумий маълумотлар
«POYTAXT BANK» Акциядорлик Жамиятининг ташкил этилишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017-йил 13-мартдаги ПҚ-2824-сонли қарори асос бўлган.
«POYTAXT BANK» ўз иш фаолиятини бугунги кунгача банк асосчиси бўлиб келаётган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018-йил 13-октябрдаги 1481-сонли буйруғи билан бошлаган.
Банк фаолиятининг асосий вазифалари:
- Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой биноларини қурилиши учун инфратузилмани ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб қилиш;
- Арзон кўп квартирали уйларни қурилишига жалб қилинган пудрат ташкилотларини кредит ресурслари билан таъминлаш;
- Арзон кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш борасида буюртмачи вазифасини бажариш;
- Аҳоли ва юридик шахсларнинг уй-жойга бўлган еҳтиёжларини қондириш борасида уларга ипотека кредитлари ва банк хизматларини тақдим этиш;
- Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчиларга кредит бериш ва лизинг хизматларини кўрсатиш;
- Хорижий инвестиция маблағлари, шу жумладан, займлар ва арзон кўп квартирали уйларнинг қурилишини молиялаштириш учун халқаро молиявий институтларнинг техник кўмагини жалб этиш;
- Инвестиция фаолиятини, жумладан, муҳандислик инфратузилмасини сифат жиҳатдан яхшилашни таъминловчи ишланмалар ва лойиҳаларни молиялаштиришни амалга ошириш;
- Уй-жой, коммунал хизматлари, энергия таъминоти ва бошқа маҳаллий тўловларни амалга ошириш учун инновацион тўлов тизимларини жорий этиш, шунингдек, тегишли ташкилотлар билан биргаликда аҳолига мобил банк хизматларини тақдим этиш;
- Замонавий, тежамли, энергияни кам сарфловчи ва юқори талабларга жавоб берадиган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи ташкилотларни кредитлаш;
- Тошкент шаҳрининг экспорт салоҳиятини, шу жумладан, халқаро реклама ва савдо оммавий ахборот воситаларини фаол ёритиш орқали хорижий банклар, халқаро ташкилотлар, дипломатик ва савдо вакиллари билан фаол ҳамкорликни йулга қўйиш;
- Қурилиш маҳсулотларини, биринчи навбатда, инновацион қурилиш ускуналарини халқаро бозорларга олиб чиқиш стратегиясини ишлаб чиқишда банк мижозларига кўмаклашиш;
- Универсал тижорат банки сифатида юридик ва жисмоний шахсларга бошқа банк хизматларини кўрсатиш.
Жамиятнинг устав фонди ва акциядорларнинг тузилиши
Жамият акциядорлари | Акцияларсони/ дона | Устав капиталдагиулуши/ фоизда |
Ўзбекистон РеспубликасиДавлат активларини бошқариш | 100 000 000 | 100% |
"Аҳбор-Рейтинг" рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.1995 йилдаги 427 - сонли қарорига мувофиқ тижорат банклари, суғурта ва лизинг компаниялари, корпоратив облигациялар емитентлари, ломбардлар, микрокредитлар ва бошқа ташкилотларга рейтинг хизматларини кўрсатиш бўйича яратилган биринчи рейтинг агентлиги ҳисобланади.
Тайинланган рейтинг | |
---|---|
Рейтинг | UzB |
Статуси | Барқарор |
Рейтинг кўрсаткичи | Барқарор |
Рейтинг йўналиши | Кредитга лаёқатлилик даражаси |