Жисмоний шахсларга “Онлайн” микроқарз ажратиш ОФЕРТА ШАРТНОМАСИ

  1. ШАРТНОМА ТУШУНЧАЛАРИ
    1. Ушбу шартномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
    2. “Онлайн” микроқарз - Ўзбекистон Республикасининг “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунига асосан қайтаришлик, тўловлилик, муддатлилик шартлари асосида, қоғоз ҳужжатлар талаб қилинмаган ҳолда, миллий валютада, “Пойтахт банк” АЖ тизимида иш ҳақи доирасида очилган Банк пластик картасига эга бўлган жисмоний шахсларга
    3. «Poytaxt mobile» иловаси орқали, ушбу шартномада белгиланган шартлар асосида, дастурлашган скоринг таҳлил асосида аниқланган миқдордан ортиқ бўлмаган миқдорда, иш ҳақи дастури доирасида эмиссия қилинган банк картасига мижоз томонидан юклаб олиш йўли билан бериладиган, кредитлашнинг қайта тикланмайдиган қисқа муддатли шаклидир.
    4. Банк - “Пойтахт банк” АЖ, ва Амалиёт бошқармаси;
    5. Банк пластик картаси (кейинги ўринларда - БПК) – Банк томонидан иш ҳақи дастури доирасида жисмоний шахслар учун эмиссия қилинган пластик карта;
    6. “Қарз олувчи” - “Пойтахт банк” АЖ тизимида иш ҳақи доирасида очилган Банк пластик картасига эга бўлган ва «Poytaxt mobile» мобил иловаси орқали “Онлайн” микроқарз хизматидан фойдаланаётган шахс.
    7. «Poytaxt mobile» мобил иловаси - масофадан туриб “Пойтахт банк” АЖ Амалиёт бошқармаси (АБ)дан “онлайн” микроқарз олиш имконини берувчи, мобил қурилмалар учун мўлжалланган дастурий таъминот.
    8. Оферта - банк томонидан электрон тасдиқланган, мобил илова ёки банкни веб сайти орқали кенг оммага эълон қилинган, унда кўрсатилган шартлар асосида микроқарз ажратиш ҳақида шартнома тузиш бўйича таклиф
    9. Оферта шартномаси – “Банк” билан “Қарз олувчи” ўртасида электрон шаклда тузиладиган, банк пластик карточкаси орқали “онлайн” тарзда микроқарз ажратиш ва уни тўлаш шартларини ўз ичига олган электрон шартнома.
    10. АКЦЕПТ –қарз олувчи томонидан банкнинг Оферта шартномалари шартларига рози бўлиб, электрон тасдиқлаши.
  2. ШАРТНОМА МАЗМУНИ
    1. “Банк” “Қарз олувчи”га, ушбу шартномада назарда тутилган шартларда микроқарз ажратади, “Қарз олувчи” эса ундан кредит беришнинг умумий қоидаларига (муддатлилиги, қайтаришлилиги ва тўловлилигига) риоя этган ҳолда фойдаланади ва қайтаради.
  3. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
    1. Ушбу оферта шартномаси қарз олувчи томонидан электрон тарзда тасдиқлангандан (акцептланган) эътиборан 1 (бир) банк иш куни ичида “Банк” дастурий равишда “Қарз олувчи”га микроқарздан фойдаланиш имконини берувчи ссуда ҳисобварағини очади ва ушбу шартноманинг 3.2-бандига асосан дастурий равишда микроқарз суммасини белгилайди.
    2. “Онлайн” микроқарз миқдори – “Онлайн” микроқарз миқдори – скоринг таҳлил натижасига асосан, қарз олувчининг банк пластик картасига кирим бўлган ўртача бир ойлик иш ҳақи (ва унга тенглаштирилган даромадлари)ни 50 фоизини (агар мавжуд бўлса, мавжуд кредит қарздорликларининг бир ойлик тўлови чегириб ташланган ҳолда), лекин 5 000 000,0 сўмдан ошмаган миқдорида ажратилади. (ҳисоблаш методикаси: “Онлайн” микроқарз миқдори = 12 ( ёки 11, 10, 9, 8, 7, 6, 5, 4, 3) ойлик иш хақи / 12( ёки 11, 10, 9, 8, 7, 6, 5, 4, 3)ой X 50% - мавжуд кредитлари буйича бир ойлик тулов = ЭКОИХнинг 10 баробаридан кўп эмас).
    3. “Онлайн” микроқарз – “қарз олувчи”нинг номига миллий валютада очилган пластик картасига “қарз олувчи” томонидан «Poytaxt mobile» мобил иловасидан фойдаланган ҳолда юклаб олиш орқали 6 (олти) ой муддатга, график асосида бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан ажратилади.
    4. “Онлайн” микроқарз - суммаси ўтказилганлиги тўғрисидаги ссуда ҳисобварағида тегишли бухгалтерия ўтказмаси акс эттирилганидан сўнг берилган ҳисобланади.
    5. “Онлайн” микроқарзга - йиллик 32 (ўттиз икки) фоиз миқдорида устама ҳақ ҳисобланади. Микроқарзнинг бир қисми ёки тўлиқ миқдори белгиланган муддатда тўланмасдан, муддати ўтган кредитлар ҳисобварағи(12505)га ўтказилганда, шунингдек, ушбу микроқарз бўйича тўловлар муддатида тўланмасдан, микроқарз асосий қарзи банк балансининг “15703 - Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги кредитлар” ҳисобварағига ёхуд балансдан ташқари “95413 - Хисобдан чикарилган кредитлар” ҳисобварағига ўтказилса, муддатида тўланмаган қарздорликка асосий фоиз ставкаси бир 1,3 баробарга оширилган ҳолда фоиз ҳисобланади.
    6. Фоизлар микроқарзнинг асосий қарзи сўндирилгунча бўлган давр учун ҳисобланади.
    7. “Қарз олувчи” “Онлайн” микроқарз таъминоти сифатида ўзига ва оиласига тегишли бўлган мол-мулки, уй жиҳозлари ва қимматбаҳо буюмлари ҳамда ойлик иш ҳақини гаровга берилганлигини тасдиқлайди.
    8. “Қарз олувчи” мазкур шартномага асосан микроқарзнинг асосий қисмини ва фоиз тўловларини график асосида амалга ошириши лозим.
    9. Ажратилган кредитга ҳисобланган фоизлар графикда белгиланган санагача тўланмаган тақдирда, дастурий равишда 16377 (шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар) ҳисоб рақамига ўтказилади.
    10. Микроқарзнинг асосий қарзи ва фоиз қарздорликлари “Қарз олувчи”нинг БПК ҳисобварағига ҳар ой кирим қилинадиган ойлик иш ҳақи ва бошқа турдаги келиб тушган маблағлари ҳамда нақд пул ҳисобидан мазкур шартнома шартларига мувофиқ сўндирилиб борилади. Бунда, биринчи навбатда, муддати ўтган фоизлар ва асосий қарз, кейинги навбатда ҳисобланган жорий фоиз қарздорлиги ва асосий қарз сўндирилади.
    11. “Қарз олувчи” томонидан микроқарзнинг асосий қарзи ва фоиз қарздорликлари графикда белгиланган муддатларда сўндирилмаган тақдирда, “Банк” қарз олувчининг барча банк пластик карталаридан қарздорликни дастурий равишда ечиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
    12. Микроқарз бўйича қарздорликлар шартномада белгиланган муддатда сўндирилмаган тақдирда, юзага келган қарздорликларни қарз олувчининг ўзига ва оиласига тегишли бўлган мол-мулки, уй жиҳозлари ва қиммат баҳо буюмлари ҳамда ойлик иш ҳақи ҳисобидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда сўндириш чораси кўрилади.
  4. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
    1. “Банк”нинг мажбуриятлари:
      1. Қарз олувчи”га «Poytaxt mobile» иловасини юклаб олишда ва ишга туширишда амалий ёрдам бериш
      2. «Poytaxt mobile» иловаси орқали “Онлайн” микроқарз ажратиш бўйича скоринг таҳлил қилинишини ва микроқарз тўлов қобилияти етарли миқдори белгилангандан сўнг 1 (бир) банк иш куни ичида мижозга дастурий равишда ссуда ва бошқа зарур ҳисобварақлар очилишини таъминлаш;
      3. “Қарз олувчи”нинг банк пластик картасига «Poytaxt mobile» иловаси орқали мазкур оферта шартномасининг 3.2-бандида белгиланган сумма доирасида “Онлайн” микроқарз ажратиш имконини яратиш.
    2. Банкнинг ҳуқуқлари:
      1. “Онлайн” микроқарз бўйича қарздорликлар шартнома(график)да белгиланган муддатларда сўндирилмаса, муддати келган ва муддатида тўланмаган қарздорликларни “қарз олувчи”нинг барча банк пластик карталаридан дастурий равишда ечиб олиш, шунингдек, қарз олувчига тегишли бўлган мол-мулк ҳамда ойлик иш ҳақи ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда сўндириш чорасини кўриш.
      2. “Қарз олувчи” томонидан ушбу шартнома шартларининг бажарилиши ва кредит шартномаси шартлари тўғрисидаги маълумотларни “Кредит ахбороти таҳлилий маркази” кредит бюроси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит Ахбороти Давлат Реестрига юбориш;
      3. “Қарз олувчи” томонидан мазкур шартнома шартлари тўлиқ ёки қисман бажарилмаган тақдирда, хусусан муддати ўтган қарздорлик юзага келганда, “Қарз олувчи”нинг ўзидан ёки унинг иш берувчисидан ишдан бўшаганлиги ёхуд иш ҳақи қарздорликларни қайтариш графиги бўйича тўлай олмайдиган даражада камайганлиги ҳақида маълумот олинганда шартномани “Қарз олувчи” билан келишган ҳолда бекор қилиш
      4. Микроқарз “қарз олувчи” томонидан муддатида қайтарилмаган ҳолда, муддати ўтган кредит асосий қарздорлигига мазкур шартноманинг 3.5-бандида мувофиқ оширилган фоиз ҳисоблаш.
      5. “Қарз олувчи” томонидан 15 календарь куни ичида “Онлайн” микроқарз маблағларидан фойдаланилмаган тақдирда оферта шартномасини бекор қилиш ва ссуда картасини ёпиш.
    3. “Қарз олувчи” нинг мажбуриятлари:
      1. Мижознинг . «Poytaxt mobile» иловасидаги Оферта шартномасини тасдиқлаганлиги туфайли банк пластик картасига келиб тушган микроқарзни тасдиқлаш
      2. Мазкур оферта шартномасида аниқланган “Онлайн” микроқарз миқдорини «Poytaxt mobile» мобил иловаси орқали ўзининг банк пластик картасига юклаб олиш.
      3. “Онлайн” микроқарз қолдиғини ушбу шартнома(график)да кўрсатилган муддатларда БПК ҳисобварағига кирим қилинадиган ойлик иш ҳақи ёки бошқа турдаги маблағлар ҳисобидан ҳамда нақд пул маблағларини кирим қилиш орқали ўз муддатида сўндириб бориш.
      4. “Онлайн” микроқарз ажратиш учун банкка скоринг таҳлили асосида аниқланган иш ҳақи (ва унга тенглаштирилган бошқа даромадлари)ни банк пластик картасига тушишини таъминлаш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа даромадларини бошқача тарзда олмаслик).
      5. Ишдан бўшаган тақдирда, иш берувчига ишдан бўшатиш тўғрисида ариза берган кундан кейин бир банк иш куни ичида банк филиалини хабардор қилиш ҳамда микроқарз бўйича қарздорликларни сўндириш.
      6. БПК сини йўқотган ҳолларда зудлик билан 24 соат ичида банкка хабар бериш ва БПК ни блокка қўйиш чораларини кўриш.
      7. БПК сидан учинчи шахсларнинг ноқонуний фойдаланишини олдини олиш чораларини куриш.
      8. Ушбу шартнома бўйича муддати келган ва муддати ўтган қарздорликларни ўзининг барча банк пластик карталаридан дастурий равишда ечиб олиш ҳуқуқини “Банк”ка бериш.
    4. Мижознинг ҳуқуқлари:
      1. «Poytaxt mobile» иловасини юклаб олиш ва ишга тушириш.
      2. «Poytaxt mobile» иловасидаги Оферта шартномасини акцептлаш.
      3. «Poytaxt mobile» мобил иловасидаги “Менинг кредитларим (Мои кредиты)” саҳифаси орқали, мавжуд бўлса “Пойтахт банк” АЖ филиаллари (АБ)дан олинган кредитларнинг асосий ва фоиз тўловларини тўланиши ҳамда олган кредитлари бўйича бошқа маълумотлар олиш;
      4. Мазкур оферта шартномасини тасдиқлагандан (акцептланган) сўнг, аниқланган “Онлайн” микроқарз суммаси доирасида 15 календарь куни ичида микроқарз маблағларидан фойдаланиш;
      5. Тушунмовчиликлар юзага келганда банкдан маълумот олиш.
  5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
    1. Шартнома мажбуриятлари тўлиқ ёки қисман бажарилмаганда, томонлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгардирлар.
    2. “Қарз олувчи” томонидан “Онлайн” микроқарз маблағлари ўз муддатида қайтарилмасдан, “муддати ўтган кредитлар” ҳисобрақами(12505)га ўтказилганда микроқарзнинг асосий қисми “Банк” томонидан “суд жараёнидаги кредитлар” ҳисоб рақами(15703)га ёки “кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисоб рақами(95413)га ўтказилса, мазкур шартноманинг 3.5-бандида белгиланган оширилган фоиз ставкаси қўлланилади ва ҳисобланган фоизлар “Қарз олувчи”дан ундирилади.
    3. Тарафлар ўз мажбуриятлари бўйича ўзларининг мулклари билан жавобгардир.
  6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
    1. Ушбу шартнома ёки унинг ижроси билан боғлиқ масалалар юзасидан келиб чиқадиган барча низолар томонларнинг келишуви билан ҳал қилинади.
    2. Томонларнинг келишуви билан ҳал қилиб бўлмайдиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Банкнинг микроқарз ажратган филиали жойлашган ҳудуддаги фуқаролик/иқтисодий судида ҳал қилинади.
  7. ФОРС-МАЖОР
    1. Тарафлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар ушбу бажарилмаганлик шартнома тузилгандан кейин, Тарафлар олдиндан кўра олишмаган, оқилона чоралар билан бартараф этиши мумкин бўлмаган фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида вужудга келган, енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларининг оқибатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар) ҳисобланса, жавобгарликдан озод этилади.
    2. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларига асосланадиган Тараф бошқа Тарафни бундай ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ёзма равишда зудлик билан хабардор қилиши шарт ва шу билан бирга исталган тарафнинг талабига кўра ҳолатларнинг бошланиши фактини тасдиқловчи, тегишли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилиши керак.
  8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
    1. Ушбу шартнома “Қарз олувчи” томонидан «Poytaxt mobile» иловаси орқали тасдиқланган акцепланган дакикадан бошлаб тузилган ҳисобланади ва юридик кучга киради.
    2. Тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади
  9. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
    1. Мазкур шартнома электрон тарзда «Poytaxt mobile» иловаси орқали тузилиб, томонлар уни электрон тасдиқлайди ва қонуний кучга эга бўлади.
    2. Ушбу шартномада акс эттирилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида тартибга солинади.

Мурожаатлар статистикаси

Банк маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштириш йўлида,
Сизнинг мурожаатларингизни бевосита «Poytaxt Bank» АЖ Бошқаруви раиси номига тўғридан-тўғри электрон шаклда қабул қилишдан хурсанд бўламиз.

Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз биз учун жуда муҳим!

Виртуал қабулхона

Мобил Илова

Мобил Илова

Сиз учун яратилган қулай ва кўп функцияли мобил илова.

Махсус иловамизда сиз ўз ҳисобингизни бошқаришингиз, депозит очишингиз, хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз, онлайн кредит олишингиз ҳамда кред учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Биз билан боғланиш осон!

Юклаб олиш