currency

Валюта операциялари

Хорижий банклар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш

АЖ “Пойтахт Банк” мижозларга- ташқи савдо операцияларининг барча турларини рўйхатдан ўтказиш, хорижий валютадаги ўтказмалар, конверсион операциялар ва хорижий валюта ҳисоб-кассалари каби кенг кўламдаги хизматларни кўрсатади.

Бизнинг банкда, транзактсиялар учун оператсион хавфларни минималлаштириш мақсадида ташқи савдо шартномалари тайёрлашда ва тузишда мутахассисларнинг профессионал маслаҳатларини олиш имконияти бор.

АЖ “Пойтахт Банк”нинг мутахассислари мижозларига операцияларнинг исталган босқичида бепул маслаҳатлар беришлари мумкин. Ушбу соҳадаги малакали мутахассисларнинг тавсияларидан фойдаланиш, Банк мижозларига валюта билан ишлаш ме’ёрларига мос келадиган шартларда шартнома тузишга имкон беради.

Валюта операциялари бўйича хизматларнинг барча турлари АЖ “Пойтахт Банк”нинг барча филиаллар томонидан амалга оширилади.

Банк филиалларининг валюта операцияларини ҳисобга олиш бўлимларида шартномалар бўйича тўлов шартларини Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига тўлиқ мувофиқ равишда тузиш, энг фойдали шакл ва тўлов шартлари бўйича тавсиялар олиш мумкин бўлади.

2016 йил 3 октабрдан бошлаб Ташқи савдо операциялари учун ягона электрон ахборот тизими янги версияси ишга тушди. Ушбу маълумотларга кўра, корхоналар маълумотларни критишни дастурий таъминот «ТИФ шартномаси» ва «Е-Контракт 2» ёрдамида амалга оширилади.

Дастурда иаҳловчи мижозлар ишини сифатини ошириш мақсадида Банк дастурда ва контракт маълумотларини Э-Контракт 2 дастурига киритиш бўйича бепул маслаҳат беради.Бундан ташқари, Банкнинг Бош офисида 214 20 05 рақам орали мижозларни қўллаб қувватлаш маркази мавжуд. Ушбу рақам орқали, мижозларнинг шикоятлари ва таклифлари қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарорининг чиқарилиши муносабати билан- "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операцияларини мониторинг қилишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига мувофиқ "Ўзбекистон Республикасида инвеститсия иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 1-сентабрдан бошлаб ваколатли банклар билан ташқи савдо шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинди.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда амалга оширадилар.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо битимларини мониторинг қилиш валюта органлари ва банк ваколатли органлари орқали, ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қуйидаги маълумотлар киритилади:

а) Шартнома бўйича умумий маълумот:

• импорт қилувчи (експорт қилувчи) номи ва унинг реквизитлари, шу жумладан ИНН;

• хорижий партнер номи ва реквизит рақами;

• шартнома санаси ва рақами;

• шартнома тури;

• шартнома мавзуси (маҳсулот, иш, хизмат);

• шартнома умумий миқдори;

• шартнома валютаси;

• тўлов валютаси;

• маҳсулот етказибериш, ишни бажариш ва хизматлар кўрсатиш талаблари ва муддатлари;

• тўлов шартлари;

• қўшимча келушувлар;

• амалга оширилган ишлар ва / ёки кўрсатиладиган хизматлар қарорлари;

• шартномани бошқа банкка ёки товар биржасига ўтказиш;

• шартнома бўйича операцияларни тугатиш.

банклар қуйидаги маълумотларни жорий қилади:

б) Пул ҳаракатлари тўғрисидаги маълумот:

• тўлов санаси ва миқдори;

• тўлов кўрсатмаси санаси ва рақами;

• мажбурий сотишни амалга ошириш санаси;

• мажбурий сотишни миқдори;

• аккредитивни очиш санаси, рақами, миқдори ва муддати ҳамда уни амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар;

• берилган кафоланинг санаси, рақами, миқдори ва муддати, кафилнинг номи ва кафолатни амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар;

• суғурта полисининг номи, берилган суғурта полисининг миқдори ва муддати, суғурта компаниясининг номи;

• шартномалар ўртасидаги ҳисоб-китоблар;

• дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ечиш;

• рўйҳатда бўлмаган шахсларнинг даромадлари бўйича жарималар ва солиқларни тўлаш;

• хорижий банк комиссияси.

Божхона органлари томонидан қуйидаги маълумотлар киритилди:

д) Юкларни жўнатиш ва қабул қилиш ҳақида маълумот:

• товарларнинг номи ва ТН ВЕД коди;

• маҳсулот сони;

• маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат;

• юк божхона декларациясининг рўйхатга олиш рақами ва санаси;

• юкларни жўнатиш / қабул қилиш санаси;

• маҳсулотлар божхона чегарасини кесиб ўтиш санаси;

• маҳсулотни божхона томонидан расмийлаштириш санаси;

• қабул қилинган товарларнинг божхона ва статистик қиймати;

• туширилган ёки қабул қилинган товарлар учун божхона тартиби;

• қўшимча ўлчов бирлигининг коди (агар керак бўлса);

• маҳсулот оғирлиги.

Корпоратив мижозлар учун хорижий валютада АЖ “Пойтахт Банк” кўрсатиладиган хизматларнинг тўлиқ рўйхати:

Хорижий валютада ҳисоб рақамларини очиш ва хизмат кўрсатиш:

• Республика ичида валюталарни ўтказиш;

• Ўзбекистон Республикасидан ташқарига валюталарни ўтказиш;

• Нақд хорижий валютаси билан операциялар;

• Конверсия операциялари;

• Шошилинч ва жамғарма омонатларини жалб этиш;

Ташқи иқтисодий фаолият билан бог’лиқ операциялар:

• Ташқи иқтисодий фаолият шартномаларниинг ҳисоботларини олиб бориш;

• Експорт-импорт шартномалари бўйича қўшимча битимларни ҳисобга олиш;

• Хоритий валютани конвертатсия қилиш (сотиб олиш / сотиш);

• СВОП операцияси;

• СПОТ операцияси;

Ҳужжатли операциялар:

• Хорижий валютада ҳужжатли аккредитивлар билан операциялар;

• Банк кафолатлари ва кафилларини таъминлаш;

Халқаро корреспондентлик муносабатлари

Чет эл валютасида трансактсияларни ўз вақтида ўтказиш мақсадида, банк SWIFT тизимини ўрнатди. Ҳозирда, АЖ “Пойтахт Банк” Ўзбекистон ва Эвропанинг этакчи банклари билан корреспондентлик муносабатларини ўрнатган.

Хорижий валютада хизмат кўрсатиш учун воситачилик хақи тарифлари


АЖ Пойтахт банк, юридик шахсларга қўшимча хизмат турларини жорий қилиш билан бирга, тарифларга ўзгартиришлар киритилганлигини маълум қиламиз. Тариф 2020 йил 15 апрел кунидан кучга кирди.

Банк комиссиялари, шу билан бирга хорижий банклар комиссиялари "Пойтахт банк" АЖ мижозлари ҳисоб варағидан амалиёт ўтказган куни ЎзР МБ курсида ундирилади.
Диққат! Мижозларнинг тўловлари учун "Пойтахт банк" АЖнинг корреспондент банклари томонидан ундирилган хорижий банк комиссиялари, "Пойтахт банк" АЖ мижозлари ҳисобидан қопланади.
Диққат!**Бир хорижий валютани бошқа хорижий валютага конверсия амалиёти ички валюта бозорида амалга оширганда, банк комиссияси мижознинг миллий валютадаги ҳисоб варағидан ЎзМБ курсида амалиёт ўтказилган куни ундирилади
1. Жорий ҳисоб варақларини юритиш
Ҳисоб варақни очиш ва юритиш Бепул
Ҳисоб варақдан кўчирма бериш Бепул
Архив хужжатлари бўйича маълумот ва дубликат тақдим этиш (ҳисоб варақдан кўчирма, SWIFT/TELEX томонидан тасдиқланган хабарномалар) 25 000 сўм
Ҳисоб варақдаги қолдиқларга фоиз тўлаш Ҳисобланмайди
SWIFT/TELEX хабарномалари бўйича комиссия 100 000 сўм
Маблағларни жўнатувчи топшириғига кўра хорижий банк томонидан Амалга оширилган тўлов бўйича сўровнома, қўшимчалар киритиш, шартларини ўзгартириш ва чақириб олиш 150 000 сўм + хамкор банк комиссияси
Почта ва курьер харажатларини қоплаш Почта ва курьерлик хизмати тарифларига асосан
Пул маблағларини қидириш, қўшимча сўровномалар жўнатиш (мижоз/хамкор банк топшириғига асосан) 150 000 сўм + хамкор банк комиссияси
Мижоз сўровномасига асосан маълумотнома бериш 25 000 сўм
2. Пул ўтказмалари
Мижознинг хорижий валютадаги пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ўтказиш:
- бенефициарнинг харажатлари билан (BEN) 0,1% суммадан (камида 100 000 сўм - кўпи билан 5 000 000 сум) + SWIFT/TELEX хизмати
- бенефициар учун харажатсиз (OUR) 0,1% суммадан (камида 100 000 сўм - кўпи билан 5 000 000 сум) + SWIFT/TELEX хизмати + хамкор банк комиссияси
Импорт операциялари бўйича ташқи савдо шартномалари хизмат кўрсатиш (тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида базага маълумот киритиш) 25 000 сўм
Ташқи савдо шартномалари бўйича тезкор ва аванс тўловларни ўтказиш: (бенефициар учун харажатли ва харажатсиз) 0,2% суммадан (камида 100 000 сўм - кўпи билан 5 000 000 сум) + SWIFT/TELEX хизматлари + хамкор банк комиссияси
Мижознинг хорижий валютадаги пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси худудида ўтказиш:
мижознинг Ўзбекистон Республикаси бошқа банкларида очилган ҳисоб варақларига пул маблағларини ўтказиш SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси
ҳисоб варақни ёпиш ва сальдони бошқа банкга ўтказиб бериш ҳисоб варақни ёпиш бепул, қолдиқ маблағларни ўтказиб бериш учун 0,1% суммадан + SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси
бошқа корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси бошқа банкларида очилган ҳисоб варақларига пул маблағларни ўтказиш SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси
банкнинг филиаллараро пул ўтказмалари Бепул
Тўлов топшириқномани ижрога қабул қилингандан сўнг уни ўзгартириш, қайтариб олиш, бекор қилиш (банк айбисиз) 150 000 сўм + хамкор банк комиссияси
мижоз ҳисоб варағига пул маблағларни кирим қилиш Бепул
3. Савдони молиялаштириш амалиётлари
Импорт аккредитивлари, шу билан бирга резерв аккредитивлари:
Аккредитив очилишига хужжатларни расмийлаштириш Бепул
Аккредитив бўйича тўлов Бепул
Аккредитив очиш 0,1% суммадан (бир чорак ёки уни бир қисми учун) кўпи билан 5 000 000 сўм + SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси + хамкор банк комиссияси
Аккредитив суммасини ошириш ва/ёки муддатини узайтириш 300 000 сўм + хамкор банк комиссияси
Аккредитив шартларини ўзгартириш (суммасини ошириш ва муддатини узайтиришдан ташқари) 300 000 сўм + SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси + хамкор банк комиссияси
Хужжатларни қабул қилиш ва текшириш 50 000 сўм хар бир хужжат учун (аккредитив шартларига асосан талаб қилинадиган хужжатлар)
Аккредитивни муддати тугашидан олдин бекор қилиш 200 000 сўм + хамкор банк комиссияси
Хужжатли амалиётлар бўйича ёзишмалар 50 000 сўм хар бир хабарнома учун
Аккредитив шартлари бўйича хужжатларни тавофут билан тақдим этиш 150 000 сўм хар бир хужжат учун (мижоз хохишига кўра ушбу комиссия мижоз ўз маблағлари ҳисобидан тўланиши мумкин, ёки хорижий хамкордан хорижий валютада ЎзР МБнинг тўлов кунининг курсида)
Экспорт аккредитивлари:
Экспорт тушумни кирим қилиш Бепул
Аккредитивни дастлабки авизолаш 125 000 сўм
Аккредитивни авизолаш 250 000 сўм
Аккредитивни тасдиқлаш: - қоплаш шарти билан - қоплашсиз шарти билан 0,1% суммадан (бир чорак ёки уни бир қисми учун) камида 500 000 сўм, кўпи билан 5 000 000 + SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси / шартномага асосан
Хужжатларни қабул қилиш, текшириш ва жўнатиш 75 000 сўм аккредитив шартларига асосан талаб қилинадиган хар бир хужжат учун + SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси + курьерлик ва почта хизмати харажатлари
Аккредитив шартлари ўзгаришини авизолаш ёки бекор қилиш 200 000 сўм
Аккредитив суммасини ошириш ёки муддатини узайтириш - банк томонидан қопланган - банк томонидан қопланмаган 0,1% суммадан (бир чорак ёки уни бир қисми учун) камида 250 000 сўм, кўпи билан 2 500 000 сўм / шартномага асосан
Хужжатли амалиётлар бўйича ёзишмалар 50 000 сўм хар бир хабарнома учун
4. Банк кафолати амалиётлари
Банк кафолатини бериш шартномага асосан
Хорижий валютада қоплаш шарти билан банк кафолатини бериш 0,1% суммадан + SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси
Берилган банк кафолатини шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш 500 000 сўм + SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси
Банк кафолати бўйича тўлов Бепул
Банк кафолати шартларини тасдиқлаш/авизолаш 250 000 сўм
Банк кафолати шартларини ўзгартириш ёки бекор қилишни тасдиқлаш/авизолаш 125 000 сўм
Банк кафолати бўйича тўлов қабул қилиш учун хужжатларни расмийлаштириш, текшириш ва юбориш 100 000 сўм банк кафолати шартларига асосан талаб қилинадиган хужжат учун + SWIFT/TELEX хабарнома комиссияси + курьерлик ва почта хизмати харажатлари
Банк кафолати бўйича хужжатларни, калит/имзо намунасини текшириш 250 000 сўм
Банк кафолатлари бўйича SWIFT хабарнома жўнатиш хар бир хабарнома учун SWIFT/TELEX комиссияси
5. Конверсион амалиётлар
Ички валюта бозорида битимлар асосида хорижий валюталарни харид қилиш 0,3 % суммадан* / *конвертацияга тақдим этилган аризага асосан сумманинг эквивалентида ЎзРВБда ўрнатилган курс бўйича
Ички валюта бозорида битимлар асосида хорижий валюталарни сотиш, шу жумладан, СПОТ 0,1% суммадан (тузилган битим кунидаги ЎзРВБ курси бўйича ундирилади)
Бир хорижий валютани бошқа бир хорижий валютага сотиш ва сотиб олиш битимлари бўйича 0,3 % сўралаётган суммадан миллий валютада**
Ички валюта бозорида амалга ошириладиган миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш бўйича аризаларини қабул қилиш ва қайта ишлов бериш 50 000 сўм хар бир буюртма учун
6. Нақд хорижий валютада амалиётлар
Нақд хорижий валютани қабул қилиш 0,2% суммадан
Юридик шахсга нақд хорижий валюта бериш (хизмат сафари харажатлари) 0,3% суммадан, камида 10 000 сўм
7. Ҳосилавий молия инструментлари билан амалиётлар
Банк томонидан хорижий валюта сотиб олиш бўйича СВОП амалиётини амалга ошириш шартномага асосан
Банк томонидан хорижий валюта сотиш бўйича СВОП амалиётини амалга ошириш шартномага асосан
8. Ташқи савдо контрактларига хизмат кўрсатиш
Экспорт контрактларини ҳисоби бўйича ЕЭИСВО тизимида электрон маълумотномани расмийлаштириш 50 000 сўм
Суғурта полиси асосида маҳсулотларни экспортига мўлжалланган экспорт шартномалари ҳисоби бўйича ЕЭИСВО тизимида электрон маълумотномани расмийлаштириш 0,5% маълумотнома суммасидан (камида 500 000 сўм)
Мижоз сўровномасига асосан ташқи савдо контрактларини бошқа банкга ўтказишга хужжатларни тайёрлаш 250 000 сўм
Эслатма: тўлов топшириқномаси жўнатувчининг банкида тўғри тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Барча саволлар учун ҳар доим телефон орқали биз билан боғланишингиз мумкин: (+998 71) 214 20 19
Диққат! Чет эл валютасини ўтказиш пайтида, вакил банклар қўшимча маълумот талаб қилиши мумкин, шунингдек ўтказма маблағлардан қўшимча комиссия ҳақ олиниши мумкин.
Вакил банкларнинг номлари Манзил SWIFT Вакиллик ҳисоб рақамлари
1 Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки 100084, Узбекистон, Ташкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 101 уй NBFAUZ2X 21002840000000450006
21002978500000450004
21002826600000450002
21002643600000450004
21002392100000450003
21002756200000450001
2 АТБ Азия-инвест банк 119180, Россия, Москва ш., 2-чи Казачий переулок, 3 уй, 1 бино ASIJRUMM 30111840000000040003
30111978600000004003
30111810700000004003
3 ЁАЖ Транcкапиталбанк (фаол эмас) 109147, Россия, Москва ш., Воронцовская кўчаси, 27/35 уй TJSCRUMM 30111810200000000228
30111840500000000228
30111978100000000228
30111826100000000228
4 ЁАЖ Сбербанк (фаол эмас) 117997, Россия, Москва ш, Вавилова кўчаси, 19 уй SABRRUMM 30111810700000001664
30111840000000001664
30111978600000001664
5Zhejiang Chouzhou Commercial BankChouyin Mansion, 158 Wangchao Rd., Hangzhou, China CZCBCN2XXXX
15601382320800000927
15601382320800000927
15601142320800001587
6 "ТЕНГЕ БАНК" АТБ Тошкент ш., 100007, Паркент кўчаси, 66-Уй, HSBKUZ22XXX 21002978600001172001
21002840900001172001

Мурожаатлар статистикаси

Банк маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштириш йўлида,
Сизнинг мурожаатларингизни бевосита «Poytaxt Bank» АЖ Бошқаруви раиси номига тўғридан-тўғри электрон шаклда қабул қилишдан хурсанд бўламиз.

Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз биз учун жуда муҳим!

Виртуал қабулхона

Мобил Илова

Мобил Илова

Сиз учун яратилган қулай ва кўп функцияли мобил илова.

Махсус иловамизда сиз ўз ҳисобингизни бошқаришингиз, депозит очишингиз, хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз, онлайн кредит олишингиз ҳамда кред учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Биз билан боғланиш осон!

Юклаб олиш