Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурлариининг қабул қилинаётганлиги юртимизда коррупция била боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармон бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва белгиланган вазифалар бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Шунингдек, коррупцияга ва бошқа салбий иллатларга самарали қарши курашишни ташкил этиш мақсадида, “Пойтахт банк” акциядорлик жамияти томонидан ички мъерий хужжатлар ишлаб чиқилган ва мазкур тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида тизимда мониторинг ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлар бўйича ҳисоботлар:

Юклаб олиш учун файллар

Мурожаатлар статистикаси

Банк маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштириш йўлида,
Сизнинг мурожаатларингизни бевосита «Poytaxt Bank» АЖ Бошқаруви раиси номига тўғридан-тўғри электрон шаклда қабул қилишдан хурсанд бўламиз.

Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз биз учун жуда муҳим!

Виртуал қабулхона

Мобил Илова

Мобил Илова

Сиз учун яратилган қулай ва кўп функцияли мобил илова.

Махсус иловамизда сиз ўз ҳисобингизни бошқаришингиз, депозит очишингиз, хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз, онлайн кредит олишингиз ҳамда кред учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Биз билан боғланиш осон!

Юклаб олиш