Ҳурматли ҳамкасблар, қадрли дўстлар ва банкимиз мижозлари!
Бугунги кунда биз жамиятда, оммавий ахборот воситаларида “коррупция, коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш” деган ибораларни тез-тез учратиб турамиз. Хўш, нимага бу сўзлар бизда долзарб мавзуга айланиб қолди.
Бунинг асосий сабаби коррупция жаҳон миқёсида халқаро ташкилотлар томонидан трансмиллий жиноят деб тан олинган бўлиб, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий, шу жумладан банк тизимининг ривожланишига жиддий путур етказади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунида коррупцияга қуйидагича таъриф берилган. Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.
Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойдаланишидир. Коррупция жамиятни, иқтисодни ривожланишига энг катта салбий таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун барча соҳаларда коррупцияга қарши курашиш уни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва олдини олиш жуда долзарб бўлиб қолди.
Мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш, жамиятнинг барча соҳаларида коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
“Пойтахт банк” АЖ томонидан ҳам коррупцияга қарши курашиш соҳасида қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Банк томонидан банк фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш, мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш июзасидан масъулиятини кучайтириш, хизмат мажбуриятларининг бажарилиши самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш, ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ қоидаларини самарали амалга ошириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, мижозларга хизмат кўрсатишнинг шаффоф тартибини ўрнатиш борасида доимий равишда ишлар олиб борилмоқда.
Коррупцияга қаршикурашиш бўйичазарурий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятидакоррупцияга қарши Комплаенс назорат бошқармаси ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси – тизимдаги коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек жамиятнинг барча ходимлари ўртасида тушунтириш-профлактик ишларини олиб бориш ҳамда коррупция хавфи мавжуд бўлган ҳолларда уни бартараф қилишдан иборатдир.
Банкимиз, қолаверса мамлакатимиз ривожи йўлида барчамиз биргаликда коррупцияни ҳар қандай иллатига биргаликда курашишимиз лозим.
Ҳурматли ҳамкасблар, қадрли дўстлар ва банкимиз мижозлари, юқоридаги вазифаларни бажаришда биз Сизни хамкорликка чақириб қоламиз. Мурожаат учун банкнинг расмий вэб сайтида келтирилган алоқа каналларига мурожаат қилишингизни сўрайман.
“Пойтахт банк” АЖ
Бошқарув раиси
Мажид Тахиров