САЙТДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ.
«POYTAXT BANK» АЖ (кейинги ўринларда Poytaxt Bank деб аталади) ўз мижозлари ва сайт фойдаланувчилари (кейинги ўринларда Фойдаланувчи деб аталади) учун хизматлар пакети ёки алоҳида хизмат сифатида Poytaxt Bank’ка тегишли бўлган маълумотларни Бутунжаҳон Интернет тармоғидаги сайт (-лар)да (кейинги ўринларда сайт деб аталади) жойлаштиради.
Poytaxt Bank фойдаланувчилар томонидан қуйида келтирилган сайтдан фойдаланиш шартлари ва қоидаларига риоя қилишни талаб қилади. Фойдалаувчи сайтдан фойдаланиш шартлари ва қоидаларига ўз розилигини сайтга ва ундан кейин исталган саҳифага кириш пайтидан бошлаб билдирган ҳисобланади. Poytaxt Bank исталган вақтда фойдаланиш Шартлари ва қоидаларини янги нашрини чоп этиш орқали уларни ўзгартириш ҳуқуқига эга. Барча Фойдаланувчилар учун барча ўзгаришлар мажбурий ҳисобланади. Қуйида келтирилган сайтдан фойдаланиш Шартлари ва қоидалари Poytaxt Bank’нинг интеллектуал, эгалик ва бошқа мулкларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Фойдаланувчи сайтдан фойдаланиш Шартлари ва Қоидаларига асосан сайтда бўлган ва ундан фойдаланган вақти мобайнида олган ва/ёки фойдаланган маълумотларининг хавфсизлигини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган қонун ҳужжатларига риоя этиши шарт.
Барча товар белгиларига ва Poytaxt Bank ва у билан боғлиқ учинчи шахсларнинг интеллектуал мулкларига бўлган ҳуқуқ, мос равишда, ўз эгаларида қолади. Сайтдан фойдаланиш Шартлари ва қоидаларига биноан ҳеч бир нарса Фойдаланувчига Интеллектуал Мулкнинг бирор турига бўлган ҳуқуқни топшириш ёки ўтказиш истаги сифатида изоҳланмаслиги керак. Фойдаланувчи сайтда тақдим этилган барча интеллектуал мулк ва унинг элементларидан фақат танишиш учун фойдаланиши мумкин. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Фойдаланувчи сайтнинг исталган саҳифасида жойлашган, Poytaxt Bank томонидан рўйхатдан ўтказилган ёки унга тегишли бўлган ҳар қандай маълумотни фақат шахсий фойдаланиш ёки кўриб чиқиш мақсадида нусхалаш, ўтказиш ёки намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлиб, бундай ҳолда, олинган нусхада сайтда кўрсатилган асл нусха билан бир хил бўлган муаллифлик ҳуқуқи, товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси мавжуд бўлиши шарт. Сайтдаги маълумотларни ва материалларни нусхалаш, ўтказиш, намойиш этиш, тарқатиш, юклаш, лицензиялаш, ўзгартириш, чоп этиш, жойлаштириш, қайта ишлаш, фойдаланиш, сотиш, қайта шакллантириш ёки бошқа йўллар билан тижорат ёки оммавий мақсадларда фойдаланиш Poytaxt Bank’нинг ёзма розилигисиз мумкин эмас.
Сайт ва унинг исталган саҳифасида шартларига риоя қилиниши керак бўлган бошқа эгалик ва муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлиши мумкин. Сайтдаги баъзи расм ва маълумотлар учинчи шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқи ёки товар белгиси бўлиши мумкин, ва улардан ҳар қандай фойдаланиш учинчи шахсларнинг шартлари ва қоидалари билан бошқарилади.
САЙТДАГИ МАЪЛУМОТЛАР “ҚАНДАЙ БЎЛСА, ШУНДАЙ” ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ ВА ҲЕЧ ҚАНДАЙ, ОШКОРА ЁКИ НАЗАРДА ТУТИЛГАН КАФОЛАТЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН, ТИЖОРИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА, МАЪЛУМ МАҚСАДЛАР УЧУН ЯРОҚЛИ ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗМАГАН КАФОЛАТЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛИБ, УЛАР БИЛАН ЧЕКЛАНМАГАН ҲОЛДА, ТАНИШТИРУВЧИ ҲИСОБЛАНАДИ.
Сайтда жойлаштирилган маълумотларда техник ноаниқликлар ёки типографик хатолар бўлиши мумкин. Poytaxt Bank вақти-вақти билан, олдиндан огоҳлантирмасдан, сайтдаги маълумотларга ўзгартиришлар киритади, шу жумладан, сайтда тақдим этилган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақида маълумотларни қўшади, ўчиради, янгилайди ёки ўзгартиради. Poytaxt Bank сайтда мавжуд бўлган хатолар ёки маълумотлардаги камчиликлар ва сайтда жойлашган маълумотларни янгилаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Фойдаланувчи сайтга кириши биланоқ, сайтнинг баннерли конструкцияси ва бошқа шунга ўхшаш маркетинг воситаларида реклама маълумотларини олишга рози бўлади. Таклиф этилаётган маҳсулотлар фақат Poytaxt Bank’нинг истагига биноан ва Poytaxt Bank’и билан боғлиқ компаниялар томонидан шартнома ёки бошқа шартлар асосида тақдим этилиши мумкин. Poytaxt Bank учинчи шахс компанияларининг сайтлари ёки реклама воситаларида кўрсатилган маҳсулотлар ва/ёки хизматлар учун жавобгар эмас.
Ушбу бандда санаб ўтилган веб-сайтлар Poytaxt Bank назорати остида эмас, аксинча, фақат учинчи шахслар томонидан бошқарилади. Шунга мувофиқ, Poytaxt Bank бундай веб-сайтларга нисбатан ҳеч қандай арз қилмайди. Агар Poytaxt Bank учинчи томон сайтига ҳавола тақдим этса, бундай ҳавола юқорида кўрсатилган веб-сайт, унинг эгалари ёки етказиб берувчиларига нисбатан Poytaxt Bank’нинг рухсати, розилиги, ҳомийлиги ёки мансублилигини англатмайди. Poytaxt Bank ушбу ҳаволаларни фақат маълумот олиш ва фойдаланувчиларнинг қулайлиги учун тақдим этади. Poytaxt Bank бундай веб-сайтларда топилган маълумотларни, маҳсулотларни ёки дастурий таъминотларни текширмайди ва назорат қилмайди, шунинг учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Poytaxt Bank’и бирор бир ҳаволали веб-сайтдан фойдалангани учун тўғридан-тўғри, воситали, махсус ёки бошқа зарар етказгани, шу жумладан, маълумотларингизни қайта ишлаш тизимада ҳар қандай маълумот, дастур ёки бошқа ахборотларни йўқолганлиги ёки бошқа сабаблар учун, ҳатто бундай зарар етказилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ огоҳлантирилган бўлса ҳам, бошқа томонлар олдида жавобгар бўлмайди.
Ушбу Шарт ва қоидалар оммавий оферта бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ Фойдаланувчиларнинг чексиз доирасига қаратилган. Poytaxt Bank’ига юборилган ҳар қандай шарҳлар, аризалар, саволлар, таклифлар ёки шунга ўхшаш маълумотлар (биргаликда “қайта алоқа” деб номланувчи) Poytaxt Bank’ининг мулки ҳисобланади. Poytaxt Bank’и маълумотларнинг махфийлиги тўғрисидаги билдиришнома асосида қайта алоқадан фойдаланади ва унинг хавфсизлигини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кафолатлайди. Poytaxt Bankи қайта алоқага нисбатан ҳеч қандай қўшимча мажбуриятни ўз зиммасига олмайди ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган ҳолда, қайта алоқа манбаларини чекловларсиз бошқа шахсларга кўрсатиши, қайта ишлаши, фойдаланиши, очиши, намойиш этиши, ўзгартириши ва тарқатиши мумкин. Бундан ташқари, Poytaxt Bank’и қайта алоқа таркибидаги ҳар қандай ғоя, фикр, ноу-хау ёки усуллардан исталган мақсадда, шу жумладан, бундай қайта алоқани ўз ичига олган маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши ва маркетинги билан чекланмаган ҳолда, фойдаланиши мумкин.
Банк веб-сайтида Poytaxt Bank’ига электрон кўринишда ўз саволларини юборган фойдаланувчи қуйидагиларни қабул қилади ва тасдиқлайди:
Фойдаланувчи Банк томонидан назорат остида бўлмаган дастурий таъминот, серверлар, компьютер тармоқларида техник носозликлар ёки учинчи шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли Аризачининг шахсий маълумотлари суиистеъмол қилиниши мумкинлиги учун Poytaxt Bank жавобгар эмаслиги ҳақида хабардор қилинади ва бунга рози бўлади.
Poytaxt Bank’и, амалдаги шартлар бузилган тақдирда, Интернет тармоғининг муайян манзилидан сайтга киришни блоклаш ҳуқуқи билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан мавжуд бўлган барча ҳуқуқни ҳимоя қилиш воситаларига мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
ФОЙДАЛАНУВЧИ САЙТДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАН ТАҚДИРДА ЁКИ САЙТ ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ХИЗМАТЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ POYTAXT BANK’КА ЕТКАЗГАН ҲАР ҚАНДАЙ ЗАРАР, ДАЪВО ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШГА РОЗИ БЎЛАДИ.
Банк маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштириш йўлида,
Сизнинг мурожаатларингизни бевосита «Poytaxt Bank» АЖ Бошқаруви раиси номига тўғридан-тўғри электрон шаклда қабул қилишдан хурсанд бўламиз.
Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз биз учун жуда муҳим!
Мобил Илова
Сиз учун яратилган қулай ва кўп функцияли мобил илова.
Махсус иловамизда сиз ўз ҳисобингизни бошқаришингиз, депозит очишингиз, хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз, онлайн кредит олишингиз ҳамда кред учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Биз билан боғланиш осон!
Юклаб олиш